IELTS Registration Centre | GRBS

  • Тест натижалари

Тест натижалари телефон ёки факс / электрон почта орқали эълон қилинмайди. Ўз натижаларини шахсан билмоқчи бўлган номзодлар ариза бериш пайтида марказ билан маслаҳатдлашиши лозим. Тест натижаларини билиш учун шахсан мурожаат қилганда, номзодлар ўзи билан паспортни олиб келиши лозим.

Баллар Test Report Form (Тестнинг ҳисобот шакли) расмий шаклида ёзиб олинади, у Listening (Тинглаш), Reading (Ўқиш), Writing (Ёзиш) ва Speaking (Гапириш) бўйича кўрсаткичлар билан бирга, жамланган кўникмаларни кўрсатади. Баҳолаш тўлиқ тилни бошқариш кўникмалари билан Non-user дан Expert user гача бўлган тўққиз балли шкала бўйича амалга оширилади.

Турли олийгоҳлар ўқишга кириш учун ўз талабларига эга бўлади, ва маълум модуллар бўйича ўзи белгилаган минимал балл кўрсаткичларини талаб қилиши мумкин. Одатда университетлар талаб қилган умумий балл, академик таълим курсига кириш учун академик таълим модулида 6.0 ёки 6.5 баллни ташкил этади. Сиз ўқиш учун  ариза бераётган ўқув муассасасасида талаб этиладиган балл кўрсаткичини текшириб олишингиз лозим.

Сиз тест учун рўйхатдан ўтиш пайтида сизнинг тест натижаларингизнинг 5 тагача қўшимча нусхаларини олиш учун ариза беришингиз мумкин. Қўшимча Тест Ҳисобот шакллари номзодланинг ўзига эмас, ушбу шаклни талаб этувчи академик таълим институтларига / ҳукумат ташкилотларига / касбий ташкилотларга / иш берувчиларга юборилади.

Тестдан ўтишдан кейин сиз тестни топширишингизни бошқарган марказга, тестни топширганингиздан кейин икки йил мобайнида Тест Ҳисобот шакллари қўшимча нусхаси учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Тест натижаларингизга қаранг.

Scroll to Top