IELTS Registration Centre | GRBS

  • Оммавий оферта

ОММАВИЙ ОФЕРТА
https://ielts-exam.uz домен номида жойлашган “IELTS Registration Center” сайти, ташкилий-ҳуқуқий шакли, “GRBS Professional Education” МЧЖ, қўйидаги юридик манзил билан: Ўзбекистон, Тошкент ш, Миробод тум., Тарас Шевченко кўч, 21, унинг Устав асосида фаолият юритаётган директори, ўзининг реквизитлари ва ваколатларини тасдиқлайдиган Исламов Ф.У. томонидан, “IELTS Рўйхатдан ўтиш маркази” деб кейинчалик номланган, “IELTS (Academic / General training ) тестига рўйхатдан ўтиш” дистация усули билан Оммавий офертани эълон қилади.

1. АТАМАЛАРНИНГ ТАЪРИФИ 
1.1. Оммавий оферта (кейинчалик “Оферта”) - ноаниқ шахсларга йўлланган Рўйхатга олувчи билан “дистанция усули билан IELTS (Academic / General training) тестига рўйхатдан ўтиш” шартномасини (кейинчалик “Шартнома”) тузиш Рўйхатга олувчининг оммавий офертасининг ва хар бир Иловасининг таклифларини шартларида таклифи.
1.2. IELTS (Academic / General training) тестига рўйхатдан ўтиш- Рўйхатга олувчининг сайтида Фойдаланувчи томонидан IELTS (Academic / General training) тестига рўйхатдан ўтиш учун аризани тўлдириш ва рўйхатдан ўтиш.

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
2.1. Рўйхатга олувчининг сайтида Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиши унинг ушбу Офертанинг барча шартларига розилигини билдиради.
2.2. Сайт маъмурияти Фойдаланувчига хабар бермаган холда Офертага ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
2.3. Рўйхатга олувчининг сайтида акси ҳоли кўрсатилмаган ҳолда ушбу Офертанинг амал қилиш муддати чегараланмаган.
2.4. Рўйхатга олувчи Фойдаланувчига IELTS (Academic / General training) тести бўйича тўлиқ ва ишончли тарзда маълумот беради. Ушбу маълумот IELTS (Academic / General training) тести бўлиб ўтиши санаси, жойи, Рўйхатга олувчининг сайтида IELTS (Academic / General training) тестига рўйхатдан ўтаётганда керак бўладиган талабларни киритади.

3. ТЕСТ НАРХИ
3.1. Рўйхатга олувчининг сайтида IELTS (Academic / General training) тести учун нархи: 1 апрель 2019 йилгача барча саналарга 1.218.000 сум ташкил қилади. 1 апрель 2019 йилдан бошлаб ҳар қандай санага тест нархи 1.411.000 сум ташкил қилади.
3.2. Рўйхатга олувчи бир томонлама равишда IELTS тестига нархларни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
3.3. Рўйхатга олувчи буюртма олаётган жараёнида сайтда ёки Фойдаланувчининг ўзига тест нархини кўрсатади.
3.4. IELTS (Academic / General training) тестининг нархи ўзгарган ҳолда Рўйхатга олувчи IELTS (Academic / General training) тести ўтишидан 10 кун аввал Фойдаланувчига тест нархлари ўзгаргани ҳақида хабар бериши мажбурдир.
3.5. Фойдаланувчи томонидан тўланган тестнинг нархини ўзгариши фақат Фойдаланувчига 10 кундан кам бўлмаган муддатда хабар берилган ҳолда ўтиши мумкин.
3.6. Фойдаланувчи тестга рўйхатдан ўтгандан кейин нархи ўзгарган пайтда Рўйхатдан ўтишни тасдиқлаши, ёки бекор қилиши мумкин.
3.7. Рўйхатдан ўтиш пайтида Рўйхатга олувчига Фойдаланувчи томонидан пул маблағлари қабул қилинган бўлса Фойдаланувчи ўз мажбуриятларини бажарган ҳисобланади.
3.8. Рўйхатга олувчининг сайтида “Тўлов” бўлимида кўрсатилган усуллар билан IELTS (Academic / General training)  тестига Рўйхатга олувчи ва Фойдаланувчи ҳисоб-китоблари амалга оширилади.

4. РЎЙХАТДАН ЎТИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
4.1. IELTS (Academic / General training) тестига Фойдаланувчи томонидан Рўйхатга олувчининг https://ielts-exam.uz сайтида ёки Тошкент ш. Миробод тум. Тарас Шевченко кўч, 21 да жойлашган манзилда Оператор билан рўйхадан ўтиш мумкин.
4.2. Рўйхатга олувчининг сайтида Фойдаланувчи қуйидаги ишончли маълумотларни тақдим қилишга мажбур;
4.3. IELTS (Academic / General Training) тестининг номи, тест бўлиб ўтадиган сана, унинг Фойдаланучи томонидан танланган нархи Рўйхатга олувчининг сайтида жойлашган Фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишини тасдиқлаш саҳифасида, шунингдек рўйхатдан ўтиш жараёнидан олинган манзилга электрон хабар шаклида кўрсатилади.
4.4. Агар Рўйхатдан ўтувчига қўшимча маълумот зарур бўлса, у ушбу маълумотни Фойдаланувчидан сўраши мумкин. Керакли маълумот тақдим этилмаган ҳолда, Рўйхатга олувчи IELTS (Academic / General Training) тестига кириш учун жавобгарлик тортмайди.
4.5. Оператор орқали буюртма берганда (ушбу Офертанинг 4.1. банди) Фойдаланувчи ушбу Офертанинг 4.2. бандида кўрсатилган маълумотларни тақдим этиши мажбур.
4.6. Ушбу Офертанинг шартларига Фойдаланувчи томонидан розилик бериши унинг Рўйхатга олувчининг сайтида рўйхатга олиш шаклига мувофиқ маълумотларни киритиши, ёки Оператор орқали рўйхатдан ўтиши билан аниқланади. Оператор орқали рўйхатдан ўтишдан сўнг Фойдаланувчи ҳақида маълумотлар Рўйхатга олувчининг маълумотлар базасига киритилади. IELTS (Academic / General Training) танланган тестга рўйхатдан ўтишни тасдиқлашдан сўнг, Фойдаланувчи Операторга ушбу Офертанинг 4.2. бандида кўрсатилган керакли маълумотларни тақдим этади.
4.7. Рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш жараёнида Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотни таркиби ва ишончлилигига Рўйхатга олувчи жавобгар ҳисобланмайди.
4.8. Рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш жараёнида Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотни таркиби ва ишончлилигига Фойдаланувчи жавобгардир.
4.9. Рўйхатга олувчи ва Фойдаланувчи орасидаги дистанция усули билан хизмат кўрсатиш шартномаси Рўйхатга олувчи томонидан Фойдаланувчига шахсий ID берилишидан бошлаб тузилган ҳисобланади.

5. РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА ТЕСТ ЎТИШ ҲАҚИДА БИЛДИРИШ
5.1. Рўйхатга олувчи унинг сайтидаги кўрсатилган усуллари билан Фойдаланувчига British Councilдан ўтказиладиган IELTS (Academic / General Training) тестига рўйхатдан ўтиш хизматларини кўрсатади.
5.2. IELTS (Academic / General Training) тестининг ўтказилишини санаси ва жойини Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш жараёнида ўзи танлайди.
5.3. IELTS (Academic / General Training) тести ҳақида маълумотларни Фойдаланувчига сайтда жойлаши билан ёки бошқа усул билан етказади.

Scroll to Top