IELTS Registration Centre | GRBS

  • IELTS Life Skills

IELTS Life Skills - Гапириш ва Тинглаш

IELTS Life Skills Умумевропа тил билиш стандартлари (CEFR) даражасидаги A1 ёки B1 даражасида инглиз тилида гапириш ва тинглаш кўникмаларини намойиш этиши лозим бўлган кишилар учун мўлжалланган

Агар сиз Буюк Британияга «оилавий кўчиш» учун виза ва иммиграция ҳуқуқини олиш учун ариза берган бўлсангиз, сиз учун тест - IELTS Life Skills A1. Агар сиз Буюк Британияга номаълум муддат яшаш ёки фуқаролигини олиш учун виза ва иммиграция ҳуқуқини олиш учун ариза берган бўлсангиз, сиз учун тест - IELTS Life Skills B1.

IELTS Life Skills * A1 * Буюк Британияга «оилавий кўчиш» учун виза ва иммиграция ҳуқуқини олиш мақсадида ариза бериш учун инглиз тилида гапириш ва тинглаш кўнималарини тасдиқлаш. 

IELTS Life Skills * B1 * Буюк Британияга номаълум муддат яшаш ёки фуқаролигини олиш учун виза ва иммиграция ҳуқуқини олиш мақсадида ариза бериш учун инглиз тилида гапириш ва тинглаш кўнималарини тасдиқлаш.   

Тестдан ўтишингиз учун рўйхатдан ўтишдан аввал сиз ўз виза тоифагиз учун инглиз тили бўйича талабларни аниқлашингиз керак. Илтимос, қўшимча маълумот олиш учун www.gov.uk/check-uk-visa га қаранг.

Рўйхатдан қандай ўтиш керак

IELTS Life Skills – гапириш ва тинглаш тестига қандай рўйхатдан ўтиш мумкин

2015 йил апрель ойидан бошлаб ушбу тест марказида IELTS Life Skills ни топшириш мумкин бўлади.

Ўзингиз учун мақбул тест санасини топши ва IELTS Life Skills тести учун рўйхатдан ўтиш учун, илтимос, Тест Санаси Саҳифаси га қаранг.

Тестда нималар бўлади?

Шарҳ
IELTS Life Skills дан иккита даражада ўтиш мумкин:

  • IELTS Life Skills – A1 Гапириш ва тинглаш
  • IELTS Life Skills – B1 Гапириш ва тинглаш

Юзма-юз гапириш ва тинглаш тестлари

Сиз имтиҳон олувчига ва яна бир тестдан ўтказувчига имтиҳон топширасиз.
IELTS Life Skills даги топшириқлар инглиз тили қўлланадиган давлатда кундалик мулоқот тажрибасини акс эттириш учун мўлжалланган. Сиз қуйидаги кундалик мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олишингиз кутилади:

  • шахсий малумотларингиз / таржимаи ҳол
  • оила ва дўстлар
  • буюмларни харид қилиш
  • иш
  • саломатлик
  • дам олиш
  • таълим / ўқиш
  • транспорт
  • уй ва хўжалик
  • об-ҳаво

IELTS Life Skills қуйидагиларга қаратилган

Ҳар бир даражада тест сиз тинглаш ва жавоб бера олиш, ўз фикринизни билдириш ва бошқалар билан гаплашиш кўникмангизни баҳолаш учун мўлжалланган.

A1

Нимага эътибор қаратилади:

Сиздан кутилади: оғзаки нутқни тинглаш ва унга жавоб бериш, шу жумладан оддий дарак гаплар, фикрини билдириш, саволлар ва қадам-бақадам йўл-йўриқлар, таниш мавзуга оид асосий маълумот, туйғулар ва фикрларни билдириш, бошқа киши билан таниш вазиятда таниш мавзуда гаплашиш.

Топшириқлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Таърифлаш, фикрини билдириш, шахсий маълумот бериш, ўз истагини билдириш, шарҳ қилиш, маълумот сўраш ёки таърифлашни сўраш, розилик ва норозилик, тушунтириш, асослаш ёки ўз қарорини асослаш, таклиф этиш, танлаш.

B1

Нимага эътибор қаратилади:

Сиздан кутилади: оғзаки нутқни тинглаш ва унга жавоб бериш, шу жумладан бевосита малумот бериш ва ҳикоя қилиш, оддий тушунтиришга ва йўл-йўриқларга амал қилиш. Тегишли умумқабкл қилинган иборалардан фойдаланиб, таниш мавзуда маълумот, туйғулар ва фикрлар билдириш. Таниш вазиятда бир ёки бир нечта кишилар билан гаплашиш, таниш мавзулар бўйича барчанинг аҳволни тушунишига эришиш учун, тегишли фикр билдириш ва бошқаларнинг гапига жавоб бериш.

Юқоридаги А1 топшириқларга қўшимча, B1 топшириқлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Таққослаш, контраст, сабаб, ундаш ёки мақсадни кўрсатиш, устуворликни кўрсатиш, режалаштириш, кўндириш, ўтмишдаги ёки бўлғуси воқеа ҳақида сўраш, келажакда аниқ бўладиган ёки тахминий ҳолат ҳақида гапириш.

Қандай тайёрланиш керак

IELTS Life Skills га тайёрланиш

Кўп бериладиган саволлар ва жавоблар
Тест давомида менга қандай баҳо беришади?
Сизга тўртта асосий соҳада кўникмаларингиз бўйича баҳо беришади:

  • ахборот олиш
  • ахборот бериш
  • мулоқот учун гапириш
  • муҳокамада иштирок этиш

Тест пайтида сизга вақт-вақти билан жавобларга тайёрланиш учун қайдлар қилишингизга рухсат берилади. Имтиҳон олувчи сизнинг қайдларингизни текширмайди – тест давомида фақат сизнинг гапириш ва тинглаш кўникмаларингиз баҳоланади.

IELTS Life Skills қандай даражада бўлади?
IELTS Life Skills Умумевропа тил билиш стандартлари тизимининг (CEFR) A1 ва B1 даражаларида топширилиши мумкин. Бу ўқувчиларнинг тил кўникмаларини таърифлаш учун бутун жаҳонда ишлатиладиган халқаро стандартдир.

Тест давомида нималар бўлади?
IELTS Life Skills иккита асосий қисмидан иборат:

  • Биринчи қисмида сиз таниш мавзулар бўйича савол беришингиз ва жавоб беришингиз керак.
  • Иккинчи қисми тинглаш ва гапириш бўйича жамланган топшириқлардан иборат.
  • A1 ва B1 даражасида сиз компакт-дискдан эшиттириладиган топшириқни тинглайсиз.
  • Топшириқни топшириш сизга ҳам умумий маънони, ҳам тафсилотларни тинглаш кқобилиятингизни кўрсатишга имкон беради.
  • Сиз ўз жавобларингизни гапириб берасиз, лекин компакт-дискни тинглаш пайтида қоғозда қайдлар қилишингиз ҳам мумкин.
  • Кейин сиз компакт-дискдан тинглаган топшириқ билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинади.
  • Бундан ташқари, B1 даражасида шунингдек сиз бошқа номзод билан бирга фаолиятингизни режалаштиришингиз бўйича топшириқ ҳам бўлади.

Мен нима учун бошқа номзод билан тест топшираман?
сиз бошқалар билан инглиз тилида кундалик даражада қанчалик яхши мулоқот қила олишингизни текширади. Бу кўникмаларни текширишнинг энг яхши усули – сиз мулоқот қилиш ва бошқалар билан муҳокамада ўз фикрингизни билдириш учун ингиз тилини қанчалик яхши билишингизни кўрсата олишингиз учун, бир хил қобилияти даражаси бўлган текширилувчиларни юзлаштиришдир б.

Тест қанча давом этади?
IELTS Life Skills да, сиз тестни топшириш учун фақат бир қисқа сессияни ўтишингиз керак бўлади. Ҳар бир даража учун рухсат этилган вақт:

  • IELTS Life Skills - A1 Гапириш ва тинглаш

16–18 дақиқа

  • IELTS Life Skills - B1 Гапириш ва тинглаш

22 дақиқа.

Ёрдам бериш учун бепул материаллар

Ҳар бир даража учун ҳужжатларнинг иккита бепул намунаси яқин орада олиб ишлатилиши мумкин.

Тест саналари

IELTS Life Skills учун тест саналари
Мақбул тест санасини топиш ва IELTS Life Skills тестини топшириш учун рўйхатдан ўтиш учун, илтимос, Тест Санаси Саҳифаси га қаранг

Натижалар

IELTS Life Skills тестининг натижалари
Тест натижалари одатда сиз тест ўтган пайтингиздан бошлаб (7) етти кун ичида кўрилиши мумкин.
Сиз иккита натижадан бирига эга бўласиз:

  • Ўтди
  • Ўтмади

Ўтмади натижасиж сиз муваффақиятга эориша олмаганингизни, ва тест натижаларингиз виза олиш учун ариза бериш учун ишлатилиши мумкин эмаслигини билдиради.

Scroll to Top