IELTS Registration Centre | GRBS

  • IELTS ҳақида
  • Нима учун IELTS
  • IELTS тестлари жараёни
  • IELTS баллари нимани билдиради
  • IELTS шакллари

IELTS – International English Language Testing System (Инглиз тили бўйича Тестдан ўтказиш Халқаро тизими).

IELTS тил кўникмаларини баҳолашнинг энг юқори халқаро стандартларига бўйсунади. У тўртта тил кўникмаси бўйича тест ўтказади – listening (тинглаш), reading (ўқиш), writing (ёзиш) ва speaking (гапириш). IELTS – маълумот олиш, иммиграция ва касбий аккредитацияга эга бўлиш мақсадида инглиз тилида мулоқот қилишнинг реал кўникмаларини хавфсиз, ишончли ва самарали тестдан ўтказиш тизимидир.

Номзодлар IELTS тестини бутун жаҳон бўйлаб 900 тадан ортиқ марказларда ва жойларда топшириши мумкин. Ушбу глобал тест сифатни назорат қилишнинг энг юқори даражасига эга бўлади.

«Тест ўтказиш формати ва натижалари» бўлимидан кўпроқ маълумот олинг, ёки IELTS Guide for Institutions and Organisations (PDF, 586KB) ҳужжатини юклаб олинг.

IELTS тизими IDP: IELTS Australia, British Council ва Cambridge English Language Assessment ташкилотларнинг биргаликдаги мулки бўлиб, 135 дан ортиқ жаҳон давлатларидаги 900 дан ортиқ тест марказлари ва жойлари орқали амалга оширилади

IDP: IELTS Australia - таълим ва ривожланиш соҳасидаги жаҳон бўйлаб етакчи бўлган халқаро ташкилотлардан биридир, у талабаларни халқаро жойлаштириш, инглиз тилини ўқитиш ва тестдан ўтказиш бўйича, ҳамда ҳукумат ҳомийлари номидан кўмаклашишга оид халқаро лойиҳаларни бошқариш хизматларини кўрсатади. IDP Education 1969 йилда Австралия университетлари томонидан тузилган, ва бошқа ҳар қандай ташкилотдан кўра кўпроқ чет эл талабаларини Австралиядаги ўқув юртларига юборган.

IDP Education, ўзининг IELTS Australia номли шўъба компанияси орқали, 30 дан ортиқ давлатларда IELTS тестдан ўтказиш марказлари тармоғини бошқаради.

British Council 1934 йилда Қирол фармони билан тузилган, Буюк Британия ва бошқа давлатлар ўртасида таълим, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадига қаратилган ижтимоий ташкилотдир, бу ташкилот офислари 110 та жахон давлатларида мавжуд. 

Йилига бир миллиондан ортиқ киши British Council ҳузурида IELTS тестларидан ўтади.

IELTS инглиз тили бўйича тестдан ўтишнинг илғор ташкилотидир. IELTS нинг самарадорлиги 1989 йилдан бошлаб исботланган. IELTS тестидан ўтишнинг тузилиши амалий лингвистика, тил педагогикаси, тилни баҳолаш ва тил технологиялари ютуқларини ўз ичига олади.

Бир неча ўн йиллик прогрессив ўзгаришлар давомида IELTS тўртта тил кўникмасини (reading, writing, listening ва speaking), шу жумладан юзма-юз гаплашиш компонентини баҳолашда давом этган. Бу эса IELTS ни инглиз тили бўйича бошқа тестлардан ажратиб туради.

IELTS – инновациялар тарихи

IELTS тизимидан аввал 1980 йилда ўз фаолиятини бошлаган Инглиз тили бўйича Тестдан ўтиш Хизмати – ELTS бўлган эди. Тестнинг инновацион формати тилни ўрганишда ва назариясини ўргатишда, ҳамда тил бўйича тестдан ўтказишда ўзгаришларни акс эттирган. Хусусан, IELTS га тилни «коммуникатив» ўрганишнинг ўсиши ва «алоҳида мақсадлар учун инглиз тили» нинг ривожланиши таъсир этган. Тест топшириқлари тил академик контекстларда қандай фойдаланилганлигини таҳлил қилишга асосланган, ва улар тилдан «реал оламда» фойдаланишни акс эттириш учун мўлжалланган эди.

British Council ва UCLES EFL (ҳозирги пайтда Кембридж ESOL номи билан танилган) томонидан ўтказилаётган доимий тадқиқотлар ва ишланмалар тестдан ўтиш тизимини қайта кўриб чиқишга, ҳамда ҳозирги пайтда IDP Education Australia деб танилган Австралия Университетлари ва Колледжлари Халқаро ривожланиши Дастурини (IDP) жалб қилган ҳолда, тизимда кенгайтирилган халқаро иштирок этишга олиб келган.

IDP, British Council ва UCLES халқаро шерикликни тузган, бу эса тестнинг янги номида ўз аксини топган: Инглиз тили бўйича Тестдан ўтказиш Халқаро тизими (The International English Language Testing System) – IELTS.

IELTS 1989 –стандартлар белгиланишининг 25 йиллиги

Инглиз тили бўйича Тестдан ўтказиш Халқаро тизими (IELTS) илк бора 1989 йилдан бошлаб фаолият юритган. 1989 йилдан бошлаб IELTS тизимида номзодлар иккита иихтисослашмаган модулни - Listening (тинглаш) ва Speaking (гапириш), ва иккита ихтисослашган модулни – Reading (ўқиш) ва Writing (ёзиш) топширади.

1995 йил апрель ойида тестга кейинги ўзгартиришлар киритилган. Ушбу инновациялар тарихига мувофиқ ҳолда, IELTS ҳамкорлари аввалгидек тестнинг доимий ривожланиши йўналишларига амал қилган. 2001 йил июль ойида IELTS нинг такомиллаштирилган Speaking тестлари тақдим этилган. 2005 йил январь ойидан бошлаб кучга Writing Тестни баҳолаш учун янги мезонлар кирган. 2005 йилдан бошлаб баъзи IELTS марказларида IELTS нинг компьютерлаштирилган версияси ҳам амалга киритилган IELTS Annual Review нинг аввал эълон қилинган сонларида, ва  Кембридж ESOL – Research Notes нинг ҳар йил чорагида чиқадиган нашрларида ушбу лойиҳаларнинг барчаси ҳақидаги ахборотни топиш мумкин.

Бугунги кунда тест таркибида 1980 йилдаги IELTS нинг кўпгина хусусиятлари сақланиб қолган, шу жумладан, тушунишга оид (Reading ва Listening) тестларида кенгайтирилган матнни тушунишга, Speaking тестида юзма-юз мулоқот воситасида нутқ фаолиятини тўғридан-тўғри тестдан ўтказишга, ва Writing тестида эссе ва қайдлар форматидан фойдаланишга урғу берилади.

Доимий тадқиқ этиш ва ривожлантириш

Турли давлатлардаги муаллифлар гуруҳлари IELTS нинг тест материалларига ўз ҳиссасини киритмоқда. Доимий тадқиқ этиш ва ривожлантириш - ким, қаерда ва қачон тестдан ўтишидан қатъи назар - IELTS нинг аниқлигини, адолатли ва холис бўлишини кафолатлайди, ҳамда IELTS халқаро турли-туманликни рағбатлантириши, акс эттириши ва эътироф этишини, ва ҳар бир тест топширувчининг миллати, келиб чиқиши ва тажрибаси, жинси ёки турмуш тарзидан қатъи назар, унга тушунарли, аниқ ва адолатли бўлишини кафолатлайди.

Тест материаллари яратилишида белгиланган жараёнларга қатъий риоя этилиши тестнинг ҳар бир версияси мураккаблигининг таққосланувчан бўлишини кафолатлайди, шундай қилиб, номзодларнинг натижалари улар тестни топширадиган ҳар қандай жойда ва вақтда, ҳақиқий бўлиб қолаверади.

Бугунги кундаги IELTS нинг ушбу ва бошқа кўпгина афзалликлари бизнинг бир неча ўн йил давомида инглиз тили бўйича тестдан ўтказиш тарихига асосланган.

IELTS – Инглиз тили бўйича Тестдан ўтказиш Халқаро тизими (International English Language Testing System), жаҳонда энг оммавий ва йирик инглиз тилидан тестдан ўтказиш тизимидир.

IELTS - British Council, IDP: IELTS Австралия ва Cambridge English Language Assessment раҳбарлиги остида бўлиб, 130 тадан ортиқ жаҳон давлатларида жойлашган 900 та тест-марказларида ўз хизматларини тақдим этади.

IELTS инглиз тили бўйича тестдан ўтказишнинг тўртта кўникмаси (listening, reading, writing and speaking) асосчиси бўлиб, бугунги кунда ҳам инглиз тили бўйича тестдан ўтказишнинг стандартланини белгилашни давом эттирмоқда. Бутун жаҳон бўйлаб 9000 ташкилот ва 2.2 млн. дан ортиқ номзодлар IELTS га ишонади, ва уни таълим олиш, иммиграция ва касбий аккредитацияга эга бўлиш мақсадида инглиз тилида мулоқот қила олишнинг реал малакаси ва кўникмаларининг ишончли, самарали ва синовдан ўтган кўрсаткичи сифатида тан олади.

IELTS тести инглиз тили мулоқот тили бўлган жойда ишлайдиган ёки ўқийдиган номзодларнинг тил кўникмаларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган. Инглиз тилидан ушбу тест Буюк Британия, Австралия, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ да ўқиш нияти бўлган талабалар учун афзал ҳисобланади.

IELTS Academic (Академик даражасиинглиз тилида таълим олиб бориладиган олий ва олийдан кейинги таълимнинг барча курсларига кириш учун тил бўйича талаблар сифатида тан олинади. IELTS General Training (Умумий таълиминглиз тили давлатларига яшаш, ўрта маълумотини давом эттириш ёки ўқув дастурларида иштирок этиш учун бораётган номзодлар учун мос келади.

Тест кунидаги жараёнлар:

  1. Сиз ариза рўйхат шаклини тақдим этганингиздан кейин, Сизнинг тестдан ўтишингиз санаси тасдиқлаб берилади, ва сиз олган ҳужжатда тестдан ўтишингиз санаси чоп этилади.
  2. Тестдан ўтиш марказининг жойлашувини аввалдан текширинг.
  3. Тест жойига эрталаб соат 8:00 да келинг. Тест кунида номзодларни рўйхатдан ўтказиш соат 8:45 да якунланади. Кеч қолганлар шу вақтдан кейин тестдан ўтиш хонасига қўйилмайди.
  4. Сиз ариза шакли билан бирга нусхасини тақдим этган паспортни ўзинингиз билан олиб келинг. Бу тест кунида қабул қилинадиган, шахсни тасдиқлаши мумкин бўлган ягона ҳужжатдир, ва у тест кунида амал қилиши муддати ўтмаган (ҳақиқий) бўлиши шарт. Ҳақиқий паспортни тақдим этмасангиз, сиз тестни топшира олмайсиз. Агар сиз IELTS тести учун рўйхатдан ўтишдан кейин янги паспорт олган бўлсангиз, тест кунида сизнинг янги маълумотларингиз бўлишини кафолатлаш учун, сиз янги паспортингизни (шахсни тасдиқловчи ҳужжатни) бизнинг офисимизга тестни ўтказиш санасидан камида 3 кун аввал тақдим этишингиз шарт.
  5. Тест ўтказиладиган хонага сиз мобил телефон, пейджер, электрон жиҳоз-ускуналарни, ручкаларни, корректор қаламларни, ёки тестдаги назоратчи сиздан имтиҳон хонасидан ташқарида қолдиришингизни сўрайдиган ҳар қандай бошқа буюмларни олиб киришингиз мумкин эмас. Бу ерда махсус ажратиладиган хонада сиз барча шахсий буюмларингизни сақлаш учун қолдиришингиз мумкин. Имтиҳонга келганда, сизнинг сумкангизни  бу ерда бошқаларнинг ичида осон таниб олиш мумкинлгига ишонч ҳосил қилинг.
  6. Агар сиз номзодлар учун қоидалар ва кўрсатмалардан бирортасини бузсангиз, сизнинг тест натижаларингиз бекор қилинади. Бундай бузишларга қуийдагилар киради, лекин бу билан чекланмайди: тест пайтида бошқа номзоддан ниманидир олиш ёки олиб туриш, товламачилик ёки бошқа номзоднинг ишини кўчириб олиш, айтиб туриш ёки бошқа номзодларга халал бериш, ёки имтиҳон пайтида фойдаланилган ҳар қандай материалларни олиб кетиш.
  7. Тестнинг натижалари тест ўтказилишидан кейин 13 кундан сўнг маълум бўлади.
  8. Тестнинг натижалари фақат GRBS® дан шахсан олиб кетилиши мумкин. Бунинг учун сиз паспортнинг (шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатнинг) асл нусхасини тақдим этишингиз ва натижаларингизни имзолашингиз лозим. Сиз шунингдек IELTS тест натижаларини online текширишингиз мумкин.
  9. Номзод тест натижаларини шахсан олиб кетмаганда, улар сиз рўйхат шаклидаги аризада кўрсатган манзилга, тест ўтказилиши санасидан кейин уч ҳафта ичида юборилади.

Батафил маълумот олиш учун IELTS Information for Candidates booklet га қаранг.

“IELTS Scores Explained DVD” (IELTS баллари нимани билдиради) IELTS баллари айнан нима билдириши ҳақида маълумот бериш учун ишлаб чиқилган. Жумладан, улар академик таълим курсига ўқишга кириш, ҳамда ишга жойлашиш ва миграция мақсадида инглиз тилини билишнинг даражасини тегишли стандартларга асосан касбий аниқлаш билан шуғулланмоқчи бўлган ташкилотлар учун мўлжалланган.

DVD даги мажмуий маълумот ҳам компьютерда, ҳам телевизорда уланган мослама (DVD-плейер ва ҳоказо) ёрдамида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган.

Австралия Долларларида тўлов билан буюртириш

Британия Фунтларида тўлов билан буюртириш

Windows учун минимал дастурий талаблар

  • Windows 2000/XPили Vista.
  • Процессор Pentium 350Mhz ёки ундан юқори
  • 128MB RAM ёки ундан юқори
  • DVD-дисковод ва овоз эшиттириш имконияти

AppleMac учун минимал дастурий талаблар

  • Mac OS OSX v10.5
  • Процессор Power PC 400Mhz G3 ёки ундан юқори
  • 128MB RAM ёки ундан юқори
  • DVD-дисковод ва овоз эшиттириш имконияти

Мажбурий шакллар
Ариза бериш учун қуйидаги шакллар талаб этилади:

Қўшимча шакллар
Қуйидаги шакллар мажбурий бўлмайди, лекин баъзи ҳолларда талаб қилиниши мумкин. Илтимос, қўшимча маълумот олиш учун тегишли саҳифаларга қаранг.

Scroll to Top