IELTS Registration Centre | GRBS

  • ANNOUNCEMENT of IELTS for UKVI​
  • IELTS TEST for UK Visas and Immigration

Буюк Британияга виза олиш учун тил тестларини ташкил этишнинг янги тартиби: IELTS етакчи ўрнини сақлаб қолмоқда.

– Буюк Британия ҳукумати визаларни олиш учун зарур бўлган инглиз тилини эгаллаш даражасини аниқлашга оид тестларга (SELT) муҳим ўзгартиришлар киритилиши ҳақида эълон қилди.

– Олиниши учун инглиз тилининг маълум даражасини эгаллашни тасдиқлашни талаб қилинган Буюк Британия визалари турлари учун IELTS ва IELTS Life Skills (амалий кўникмалар) тестлари тасдиқланган.

– Умумевропа тил билиш стандартлари тизими бўйича A1 ёки B1 даражасидаги тинглаш ва гапириш кўникмалари борлигини исботлаши зарур бўлган шахслар учун янги IELTS Life Skills  тести киритилади.

Буюк Британия ҳукумати визаларни олиш учун зарур бўлган тестларга муҳим ўзгартиришлар киритилиши ҳақида эълон қилди: виза олиш учун зарур бўлган тестлар турлари сони қисқартирилди, ҳамда тестларни ўтказиш ва назорат қилиш тартибига янги талаблар киритилди.

IELTS – таълим олиш ва халқаро миграция соҳасида энг талабгор бўлган, инглиз тили бўйича жаҳонда энг оммавий тест бўлиб, номзодлардан уларнинг инглиз тилини эгаллашни исботлашини талаб этувчи барча Буюк Британия визалари турлари учун тасдиқланган. Бу эса IELTS аввалгидек Буюк Британияга ва бошқа давлатларга, жумладан  Австралия, Канада ва Янги Зеландияга иммиграция истагида бўлганлар учун тил бўйича тест ўтказишда муҳим ўрин тутишидан далолат беради.

Буюк Британия визаларини олиш учун IELTS тестлари, тестдан ўтказишни ташкил этишнинг янги тартибига кўра, йил давомида бутун жаҳон бўйлаб 100 дан ортиқ асосий тестдан ўтказиш жойларида ўтади, бунда Умумевропа тил билиш стандартлари тизими (CEFR) бўйича A1 ёки B1 даражасидаги тинглаш ва гапириш кўникмалари борлигини исботлаши зарур бўлган шахслар учун янги IELTS Life Skills  тести киритилади.

Визаларни олиш учун IELTS тестларини фақат Буюк Британия ҳукумати томонидан белгиланган амалларга риоя қилиши шарт бўлган аккредитацияланган марказларда топширилиши мумкин. Тестдан ўтиш учун рўйхатдан ўтганидан кейин мижоз тестнитопшириш мақсадини кўрсатиши, ва ушбу марказ ҳақиқатан тегишли тестларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи аккредитацияга эга бўлганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. IELTS тестини ўтказиш учун аккредитацияланган марказларнинг рўйхти яқин орада www.ieltsessentials.com/uk сайтида пайдо бўлади.

Буюк Британия Иммиграцион хизмати учун IELTS тестлари IELTSSELT консорциуми томонидан ўтказилади, унга Британия кенгаши (BritishCouncil), IDP: IELTS Australia ташкилоти ва Cambridge English Language Assessment бўлими киради.

Британия кенгаши, IDP: IELTS Australia ташкилоти ва Cambridge English Language Assessment бўлими IELTS га биргаликда эгалик қилади. У ўзининг 25-йиллик тарихи давомида иммиграция истагида бўлганлар учун тил бўйича тестдан ўтказишда асосий ўрин тутади, ва бутун жаҳон бўйлаб 9 000 дан ортиқ ташкилотлар, шу жумладан университетлар ва иш берувчилар, ҳамда касбий ташкилотлар, иммиграцион хизматлар ва бошқа ҳукумат муассасалари томонидан тан олинади. 2014 йилда 140 дан ортиқ давлатларда 2,5 миллиондан ортиқ IELTS тестлари ўтказилган.

Буюк Британия Иммиграцион хизматининг (UKVI) эълонлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун www.gov.uk сайтига қаранг

2015 йил 20 февраль куни Буюк Британия ҳукумати виза мақсадлари учун тил бўйича тестга - Secure English Language Tests (SELT) муҳим ўзгартиришларни киритган.

Агар сиз Буюк Британияда яшаш ёки у ерга кўчиш учун виза олиш учун ариза берсангиз, сиз Буюк Британия виза ва иммиграция хизматига (UKVI) киритилган ўзгартиришлар ҳақида билишингиз лозим.

Қандай ўзгартиришлар бўлди?
Агар сиз Буюк Британияга кўчиш ёки яшашни истасангиз, IELTS тести – сиз учун.

Умумевропа тил билиш стандартлари тизими бўйича (CEFR) A1 ёки B1 даражасидаги тинглаш ва гапириш кўникмалари борлигини исботлаши зарур бўлган шахслар учун янги IELTS Life Skills  тести киритилади. Бу гапириш ва тинглаш кўникмаларини қамраб олувчи ягона тест бўлади.

Буюк Британияга виза ва иммиграция ҳақида қўшимча маълумот олиш учун, илтимос Буюк Британияда виза учун ариза бериш қўлланмаси: инглиз тили бўйича тасдиқланган тестлар га қаранг

Бу ўзгаришлар қачон амалга оширилади?

Буюк Британия ҳукумати сиёсатидаги ўзгаришлар 2015 йил 6 апрелдан бошлаб кучга киради. 2015 йил 5 апрелгача сиз жаҳоннинг истаган жойида IELTS тестини топширишингиз мумкин, ва натижасини UKVI га аризангиз билан бирга 2015 йил 5 ноябргача беришингиз мумкин. 

IELTS тестлари Буюк Британияга визалар ва иммиграция учун маъқулланган

IELTS Academic ва IELTS General Training
Сиз топширадиган IELTS тестлари, ва талаб этиладиган баллар ҳам сизнинг визага оид талабингизга, ҳам/ёки сиз ўқиш ёки ишлашни режалаштирган муассасанинг талабларига боғлиқ бўлади.

IELTS Academic

IELTS Academic олий маълумотнинг академик таълим олиш муҳити учун зарур бўлган инглиз тилини билиш даражасини ўлчайди. Топшириқлар ва матнлар сизнинг мавзу йўналишингиздан қатъи назар, исталган киши учун тўғри келади.

Академик формат, кенг маънода, инглиз тилида дарс бериладиган университетда бакалавриат ёки магистратура даражасида, ёки олий ва иккинчи олий таълим муассасаларида ўқишни истаганлар учун мўлжалланган. Кўп касблар (масалан, тиббиёт, касаллар парвариши, бухгалтерлик ҳисоби, инжиниринг) ҳам кўп давлатларда рўйхатдан ўтиш учун академик даражада тестдан ўтиш натижаларини талаб қилади.

IELTS General Training

IELTS General Training амалий даражада, кундалик контекстда инглиз тилини билиш даражасини ўлчайди. Топшириқлар ва матнлар ҳам иш жойини, ҳам ижтимоий вазиятларни акс эттиради. Тестнинг стандарт версияси одатда инглиз тилида гаплашиладиган давлатларга ўрта маълумотни олиш, иш тажрибасига ёки ўқиш дастурларига эга бўлиш учун бормоқчи бўлганлар учун мўлжалланган. Тестнинг ушбу версияси шунингдек, агар сиз инглиз тили ишлатиладиган давлатларга, жумладан, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландияга миграция қилмоқчи бўлсангиз, кўпинча виза олиш учун талаб этилади.

Агар сиз Буюк Британияга виза олиш учун ариза бўйича IELTS Academic ёки IELTS General Training тестларидан ўтсангиз, сиз бу тест UKVI томонидан маъқулланган тестдан ўтиш марказида топширилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Буюк Британияга ва бошқа давлатларга виза олиш учун ариза бўйича IELTS Academic ёки IELTS General Training тестлари бир хил – мазмуни, тестдан ўтказувчилар, тест формати, мураккаблиги даражаси, баҳоланиши ва ҳоказолар бир хил бўлади.

IELTS Life Skills
IELTS Life Skills - CEFR нинг A1 ва B1 даражасида бўлган гапириш ва тинглаш тестидир. У визаланинг маълум тоифалари ва бошқа иммиграция мақсадлари учун Британия визалари ва иммиграция талабларини қондириш учун мўлжалланган.

IELTS Life Skills ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун, илтимос, страницу Life Skills га қаранг.

Буюк Британияга виза ва иммиграция учун  инглиз тили бдўйича талабларга мувофиқлигини текшириш қатъий тавсия этилади.

Буюк Британияга виза учун ариза бериш учун IELTS тести ва баҳоси талаб этилади
Эътибор беринг, агар сизга Буюк Британияга виза учун ариза бериш учун IELTS тести зарур бўлса, сиз уни фақат UKVI томонидан маъқулланган IELTS тестдан ўтказиш марказида топширишингиз мумкин.     UKVI нинг сертификатланган тестдан ўтказиш марказидир, биз Буюк Британияга виза олиш учун ариза бериш учун барча тасдиқланган IELTS тестларини таклиф этамиз. Тест учун рўйхатдан ўтиш учун, илтимос, Test Date page га қаранг. 

Сиз тест учун рўйатдан ўтишиггиздан аввал сизга Буюк Британия визалар ва иммиграция хизмати (UKVI) орқали сиз ариза бериш учун топширишингиз зарур бўлган тестни текширишни қатъий тавсия этамиз. Илтимос, кўпроқ маълумот олиш учун  Буюк Британияда виза учун ариза бериш қўлланмаси: инглиз тили бўйича тасдиқланган тестлар га қаранг.

Қўлланма сифатида қуйидаги жадвалдан фойдаланишингиз мумкин:

Виза таърифи (фақат Буюк Британия учун)

CEFR даражаси талаб этилади

Кўникмалар

IELTS тести ва баҳолаш талаб этилади

1 даражали виза (умумий)

C1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 7.0 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

1 даражали виза (Фавқулодда истеъдод)

B1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.0 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

1 даражали виза (тадбиркор)

B1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.0 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

1 даражали виза (уқувли тадбиркор)

B1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.0 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

2 даражали виза (умумий)

B1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.0 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

2 даражали виза (Спортчи)

A1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.01 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

2 даражали виза (дин ходими)

B2

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 5.5 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

4 даражали талаба визаси (умумий) – таълим даражасидан паст (илтимос, 4 даражали талаба визаси ҳақида муҳим изоҳни ўқинг)

B1

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 4.03 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

4 даражали талаба визаси (умумий) - таълим даражаси ва ундан юқори (илтимос, 4 даражали талаба визаси ҳақида муҳим изоҳни ўқинг)

B2

Ўқиш, Ёзиш Гапириш ва Тинглаш

IELTS - 5.53 умумий балл, ва тўртта кўникманинг ҳар бири учун балл

Оилавий кўчиб келувчилар визаси

A1 

Гапириш ва Тинглаш

IELTS Life Skills A1 даражасида - ўтди

Муддатсиз яшаш учун рухсат (тартибга солиш учун) ёки фуқаролик олиш 2

B1

Гапириш ва Тинглаш

IELTS Life Skills B1 даражасида - ўтди

  1. UKVI томонидан IELTS 4,0 ва ундан ортиқ балл билан қабул қилинади, бу CEFR B1. даражасига эквивалент бўлади
  2. UKVI ушбу иммиграция тоифаси учун SELT рўйхатидаги тестни или Ofqual томонидан назорат қилинадиган тестни қабул қилади. Тест B1 даражасида Гапириш ва Тинглашни қамраб олиши лозим.
  3. Юқорида TIER 4 тоифалари учун белгиланган баллар, UKVI талаби ҳисобланади.  Университетлар ва коллежлар учун сиз ариза берадиган курс бўйича юқорироқ балл талаб этилиши мумкин. Илтимос, уларда сизнинг курсингиз учун балл бўйича талабларни аниқланг.

Эътибор беринг, ушбу ўзгаришлар Буюк Британиянинг ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланганидек,  Европа Иттифоқи, Европа иқтисодий майдони, Швейцария ва «инглиз тили ишлатиладиган давлатланинг кўпчилиги» дан бўлган шахсларнинг IELTS дан фойдаланишига таъсир этмайди (https://www.gov.uk/english-language).

4 даражали талаба визаси учун муҳим изоҳ

Ушбу визалар бўйиа яқиндаги ўзгариш 4 даражали талаба визаси учун амал қилмайди. Юқори малакали спонсорга (HTS) бакалавр даражаси ёки аспирантурада ўқиш учун 4 даражали талаба визасини олиш учун ариза берувчилар, ушбу массаса белгилайдиган инглиз тили даражасига эга бўлиши лозим. Буюк Британиядаги барча университетлар ва коллежлар IELTS натижаларини қабул қилади. Бу эса, агар муассасангиз сиздан буни талаб қилмаса, сиз UKVI нинг ушбу шартларига мувофиқ IELTS тестини топширишингиз шарт эмаслигини билдиради.

Илтимос, ўқишга кириш учун ариза бераётган муассасангизда уларнинг киришга оид талабларини аниқлаб олинг. Қаранг:

Ишончли спонсор мақомига эга бўлган Британия университетлари ва коллежларининг расмий рўйхати

Scroll to Top